
"Ювентус" Бенатиани ижарага олмоқчи эди, аммо...
- 2-сентябр 2019, 15:17
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Футбол
“Ювентус” клуби ўзининг собиқ ҳимоячиси Мехди Бенатиани ижарага ола билмади.
Yahoo Sport FR нашри тарқатган хабарга кўра 32 ёшли марокашлик футболчи Туринга қайтишга рози бўлганди, бироқ унинг жамоаси – “Ал-Духайл” уни ижарага қўйиб юборишни истамади.
Эслатиб ўтамиз, Қатар клуби Бенатиани 2019 йилнинг январида айнан “Ювентус”дан 8 млн еврога сотиб олган эди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ