
"Ювентус" - "Наполи" учрашуви тақдири нима бўлди?
- 7-октябр 2020, 00:42
- Javokhir Azimov
- 0
- Футбол
A Сериянинг 3-туридан ўрин олган "Ювентус" - "Наполи" учрашуви натижалари бўйича расмий қарор номаълум муддатга қолдирилди.
Тартиб-интизом қўмитаси Италия чемпионатининг 3-тур натижаларини эълон қилди. "Ювентус" - "Наполи" учрашуви қолдирилди ва натижа эълон қилинмади. Олдинроқ Неаполь соғлиқни сақлаш бошқармаси жамоада коронавирус юқтирган футболчилар борлиги сабабли, "Наполи"нинг Туринга боришини тақиқлаб қўйган эди.
Женнаро Гаттузо бошчилигидаги жамоа учрашувнинг кейинга қолдирилишига эришмоқчи. Аввалроқ, "Наполи"га 0:3 ҳисобида техник мағлубият ёзилиши тахмин қилинган эди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ