Юнон-рум курашчиларимиз жаҳон чемпионатида баҳсларга киришмоқда
- 18-сентябр 2025, 10:56
- Jahongir Inomjonov
- 0
- Яккакурашлар
Бугундан Хорватияда ўтаётган спорт курашлари бўйича жаҳон чемпионатида юнон-рум кураши беллашувлари бошланади. Кун давомида 3 нафар "классик" курашчимиз саралаш босқичида гиламга чиқади.
Саралаш:
-55 кг: Ихтиёр Ботиров – Жунски Ю (Корея Республикаси)
-77 кг: Арам Варданян – Роберт Фритш (Венгрия)
-82 кг: Жалғасбай Бердимуратов – Вонжонг Сун (Корея Республикаси)
Ортда қолган кун гиламга чиққан қизларимиздан Шоҳида Аҳмедова бронза медали учун курашиш имкониятини сақлаб қолди. Унинг бу йўлдаги дастлабки рақиби германиялик спортчи бўлади.
Ўтиш босқичи:
-53 кг: Шоҳида Аҳмедова – Аннике Велде (Германия).
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ