Ёш самбочиларимиз халқаро турнирда 4 та медални қўлга киритди
- 29-апрел 2025, 14:34
- Ahmadbek Eshmatov
- 0
- Яккакурашлар
Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида самбо бўйича ўсмирлар ва кичик ўсмирлар ўртасида халқаро турнир ташкил этилди.
Халқаро тоифадаги спорт устаси Рахатбек Бекбулатов хотирасига бағишланган турнирда вакилларимиз 1 та олтин ва 3 та бронза медалларини қўлга киритишди.
Совриндорларимиз:
+88 кг: Улуғбек Муҳаммадиев (олтин)
+70 кг: Давлат Алиризаев (бронза)
-46 кг: Дамир Алиризаев (бронза)
-26 кг: Ўлмас Бахтиёров (бронза)
Бу ҳақда Ўзбекистон самбо ассоцацияси хабар бермоқда.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ