Йўлдошев захирадан майдонга тушган беллашувда "Нижний Новгород" тор-мор этилди
- 16-октябр 2022, 20:34
- Javokhir Azimov
- 0
- Футбол
РПЛ 13-тури доирасидаги "Нижний Новгород" - "Зенит" ўйини якунига етди. Унда меҳмонлар 3:0 ҳисобида зафар қучди.
Дастлаб, 22-дақиқада Далер Кузяев ҳисобни очди. Тайм якунида Клаудиньо орадаги фарқни оширди. Малком иккинчи бўлимда гол уриб, ҳисобни йирик кўринишга келтирди. Легионеримиз Иброҳимҳалил Йўлдошев 67-дақиқада захирадан майдонга тушди.
Шу тариқа, пешқадам петербургликлар очколари сонини 33 тага етказиб олди. 11-поғонадаги новгородликлар 13 очко жамғарган.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ