
Янгиланган ФИФА рейтингида Ўзбекистон 3-поғона юқорилади!
- 12-август 2021, 14:19
- Javokhir Azimov
- 1
- Футбол
ФИФА терма жамоаларнинг август ойидаги янги рейтингини эълон қилди.
Унга кўра, Бельгия миллий терма жамоаси очколари сонини 39 тага кўпайтириб, 1822 балл билан пешқадамликни сақлаб қолди. Иккинчи ўринга кўтарилиб олган Бразилия 1798 очко жамғарган. Кучли учликка якун ясаган Франция ҳисобида 1762 очко мавжуд.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси 12-август ҳолатига кўра, 3-поғона юқорилаб, 83-ўринни банд этган. Ҳисобимизда 1284 очко бор. "Оқ бўрилар" Осиё жамоалари орасида 12-поғонани эгаллаган. Биздан олдинда Эрон, Австралия, Япония, Жанубий Корея, Саудия Арабистони, Сурия, Хитой, БАА, Уммон, Ироқ, Қатар терма жамоалари жой олган.

Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ