
Янги шартномада Ўруновнинг маоши қанча бўлади?
- 24-декабр 2024, 15:56
- Oybek Yo’ldoshev
- 0
- Футбол
Хабарингиз бор, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва "Персеполис" вингери Остон Ўрунов клуби билан шартномасини узайтириш арафасида.
Бизга маълум бўлишича, янги келишув 2027 йилнинг якунига қадар тузилади. Легионеримиз икки йилда 2 миллион доллар маош олади.
Маълумот учун, 24 ёшли футболчи жорий мавсум Эрон Про-лигасида 9 учрашувда қатнашиб, битта гол урди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ