Яна 3 нафар ҳамюритимиз ярим финалда!
- 29-сентябр 2025, 17:53
- Ahmadbek Eshmatov
- 0
- MMA
Грузиянинг Тбилиси шаҳрида ҳаваскор ММА бўйича (IMMAF) жаҳон чемпионати давом этмоқда.
Бугун 3-кун баҳслари старт олди ва қувонарлиси, ҳамюртимиз Азизбек Сафаров эстониялик рақибини 1-раунддаёқ бўғиш услуби билан мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди.
Шунингдек, Умид Ахмедов (Ўзбекистон) ҳам сербиялик Страгинжа Миладиновични, Ислом Муродов (Ўзбекистон) қозоғистонлик Нурсултон Кантайни енгиб, ярим финал йўлланмасига эга чиқди.
Чемпионат давом этмоқда ва бугун яна бир қатор вакилларимиз жанг қилади. Воқелар ривожини бизда кузатиб боринг!
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ