Ямал терма жамоадаги "Барселона", "Реал" ва "Атлетико" футболчиларининг муносабатлари ҳақида гапирди
- 12-сентябр 2025, 09:49
- Jahongir Inomjonov
- 0
- Футбол
"Барселона" ҳужумчиси Ламин Ямал миллий терма жамоада бошқа испан грандлари вакиллари билан муносабатлари ҳақида фикр билдирди.
Амалдаги Европа чемпионлари сентябрь ойидаги йиғинни таассуротли тарзда ўтказиб, сафарда Болгария (3:0) ва Туркия (6:0) терма жамоалари устидан ишончли ғалаба қозонишди.
- Терма жамоада "Барселона", "Реал Мадрид" ва "Атлетико" футболчилари бор, бироқ ҳамма бир-бири билан жуда яхши муносабатда бўладиган даражага етганимизни кўряпман. Биз дўстмиз, ўйинлар орасидаги танаффусларда бирга вақт ўтказамиз. Бу бизга янада яхшироқ ўйнашимизга ва футболдан кўпроқ завқ олишимизга ёрдам беради, - деди Ямал.
18 ёшли истеъдод эгаси Испания терма жамоаси сафида ўтказган 23 та ўйинда 6 та гол уриб, 12 та голли узатма берган.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ