“Барселона” Европа Чемпионлар лигаси ярим финалида икки учрашув натижасига кўра, “Интер”дан 6:7 ҳисобида енгилиб, мусобақани тарк этди.
Каталонияликларнинг 17 ёшли етакчиси Ламин Ямал аламли мағлубиятдан кейин клуб мухлисларига катта ваъда бериб юборди.
- Биз учрашувда бор кучимизни бердик, бироқ бу мусобақага яна қайтамиз, бунга умуман шубҳа қилманг. Биз клубни ўзининг муносиб жойига – яъни, чўққига қайтармагунимизча тўхтамаймиз.
Мен мухлисларга берган сўзим устидан чиқаман ва Чемпионлар кубогини Барселонага олиб келаман. Бу мақсадимизга етмагунимизча, тўхтамаймиз, - деди Ламин Ямал.
Ламин Ямал жорий мавсумда барча турнирларда 51 та учрашув ўтказиб, рақиблар дарвозасини 15 маротаба ишғол қилди ва жамоадошларига 24 та голли пас берди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ