
Яккакурашчи Наимжон Тўхтабоев "Қирол кубоги"да иштирок этади
- 27-март 2019, 20:32
- Shahobiddin
- 0
- Яккакурашлар
Аралаш яккакураш жанг санъатлари устаси ўзбекистонлик Наимжон Тўхтабоев муай тай бўйича энг йирик турнирлардан бири бўлган "Қирол кубоги"да иштирок этади.
30 апрел куни бўладиган жанг кечаси жаҳондаги энг кўп рейтинг очколари тақдим этадиган мусобақа ҳам ҳисобланади. Бунда профессионал муай тай усталари қатнашади. Таиланднинг Чангмай шаҳрида ўтадиган жангда Наимжонга мезбон спортчи Синчай Чанажон рақиблик қилади.
Бу тўқнашув спортчиларнинг ўзаро иккинчи тўқнашувидир. Жанг 72 кг вазн тоифасида ташкил этилади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ