XXI асрда "Реал" дарвозасига иккинчи марта бир футболчи 4 та гол урди
- 26-апрел 2023, 11:47
- Oybek Yo’ldoshev
- 0
- Футбол
Ла Лиганинг 31-туридан ўрин олган "Жирона" - "Реал" баҳси бўлиб ўтди. Учрашув мезбонларнинг 4:2 ҳисобидаги ғалабаси билан тугади.
Ўйинда Кастельянос покер қилган бўлса, Винисисус ва Васкес жавоб голини урди.
Шу тариқа Валентин Кастельянос XXI асрда Ла Лигада “Реал” дарвозасига 4 та гол урган биринчи футболчи бўлди.
Чемпионлар лигасида "қироллик клуби"га қарши покер қилган футболчи Роберт Левандовски бўлиб, у 2013 йилда Дортмунднинг "Боруссия"си сафида бу ишни уддалаган.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ