
- #Ўзбекистон
- #Осиё Кубоги
- #Қатар
- #Отабек Шукуров
- #Узбекистон терма жамоаси
- #Шерзод Насруллаев
- #Игорь Сергеев
- #Ўзбекистон МТЖ
- #Осиё Кубоги 2023
- #Умарбек Эшмуродов
Хушхабар! Қатарга қарши баҳс олдидан икки футболчимиз сафга қайтиши маълум қилинди. Аммо...
- 1-феврал 2024, 15:30
- 2
- Футбол
Ўзбекистон миллий терма жамоаси Қатарга қарши 1/4 финал ўйинига тайёргарлик жараёнини давом эттирмоқда.
Отабек Шукуров ҳамда Умар Эшмуродов респиратор касаллик натижасида бироз бетоблиги сабаб сўнгги машғулотда иштирок эта олмади. ЎФА матбуот хизматининг хабар беришича, шифокорлар иккала футболчимиз бўлажак ўйинга қадар тузалиб, сафга қайтишини маълум қилмоқда.
Афсуски, Шерзод Насруллаевнинг жароҳатдан тўлиқ тикланиши қийин кечмоқда ва у турнирда иштирокини давом эттира олмайди. Тиббий штаб, мураббийлар ва клубдаги шифокорлар билан маслаҳатлашган ҳолда Насруллаевнинг муолажаларини Ўзбекистонда давом эттиришга рухсат берилди.
Игорь Сергеев ЎФА таклифига кўра АҚШлик таниқли жарроҳ доктор Зикриа Башир томонидан “Aspetar” клиникасида операция қилинди. Шифокорларнинг дастлабки тахминларга кўра, футболчимиз тўлиқ тикланиши учун 8 ой атрофида вақт талаб этилади.
Жамоамизнинг барча аъзоларига саломатлик тилаймиз!