
Хуммельснинг бу ишини ҳали бирорта германиялик қила олмаган!
- 8-май 2024, 08:50
- Oybek Yo’ldoshev
- 0
- Футбол
Чемпионлар лигаси ярим финалидан ўрин олган ПСЖ - "Боруссия" учрашуви бўлиб ўтди.
Парижликларда бир қанча яхши имкониятлар юзага келган бўлса ҳам, 50-дақиқада Хуммельс боши билан мезбонлар дарвозасини ишғол қилишга муваффақ бўлди. Маълум бўлишича, Дортмунд клуби фахрийси германиялик футболчилар орасида ЕЧЛнинг плей-офф босқичида гол урган энг ёши катта футболчисига айланди - 35 ёшу 143 куннлик.
Шу тариқа, "Боруссия" сўнгги 11 йил ичида илк бор Чемпионлар лигаси финалига йўл олди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ