
Хорватиядан йирик ғалаба, Туркия эса ўз майдонида очко йўқотди
- 9-октябр 2021, 01:54
- Karim Xudayqulov
- 0
- Футбол
"ЖЧ-2022" саралаш босқичи Европа минтақасидан ўрин олган бир қатор ўйинлар бўлиб ўтди.
Ўз майдонида Норвегияни қабул қилган турклар 1:1 ҳисобида дуранг натижани қайд этди.
Учрашувнинг 6-дақиқасида Актюркоглу гол уриб, жамоасини олдинга олиб чиққан бўлса, биринчи бўлим якунига яқин, Торстведт мувозанатни тиклади ва мазкур ҳисоб ўйин сўнггига қадар ўзгармади.
{game}3495304{/game}
Кипр майдонига сафар қилган хорватлар саралаш босқичининг 7-турида 3:0 ҳисобидаги ишончли ғалабани қўлга киритди.
Биринчи бўлимнинг асосий вақтига қўшиб берилган дақиқаларда Перишич ҳисобни очган бўлса, 80-дақиқада Гвардиол орадаги фарқни иккитага етказиб қўйди. Ўйин якунига яқин Ливая гол уриб, ҳисобни йирик кўринишга келишини таъминлаб берди.
{game}3495332{/game}
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ