
ХОҚ президенти 2021 йилги Олимпия ўйинларини тарихий деб баҳолади
- 18-декабр 2020, 17:51
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Олимпизм
Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ) президенти Томас Бах Токиода бўлажак Олимпия ўйинлари тарихий, деб эътироф этилишини, Япония томони эса коронавирус пандемиясини ҳисобга олган ҳолда барча саъй-ҳаракатларини кўраётганлигини айтди.
“Мен Токио – Олимпия ўйинлари тарихида энг зўр тайёрланган шаҳар, деб ҳамиша гапириб келганман. Ва мен “тарихий” сўзини ишлатишда ҳамиша эҳтиёткор бўлганман. Бироқ бу Олимпиада чиндан ҳам тарихий бўлади”, – деди Томас Бах.
Унинг сўзларига кўра, Токиодаги ўйинлар ўтказиладиган бўлса, у нафақат Олимпиадалар, балки жаҳон тарихига ҳам ёзилишига шак-шубҳа йўқ.
ХОҚ президенти Япониянинг Олимпия ўйинларига кўраётган тайёргарлигига, шунингдек, коронавирус пандемиясига қарши қўлланилаётган турли чораларга юқори баҳо берди. У Япония ҳукумати келажакка боқаётганлигини ва муаммолар пайдо бўлишидан олдин уларни олдини олишга ҳаракат қилаётганлигини таъкидлади.