
Холанднинг янги соч турмагини кўрдингизми?
- 28-декабр 2022, 19:21
- Karim Xudayqulov
- 0
- Футбол
Эрлинг Холанд ўзининг янгича имиджда кўриниш берди.
"Манчестер Сити" ҳужумчиси машғулотлардан олинган суратини ижтимоий тармоққа жойлади. Унинг сочлари ўрилган ҳолатда.
"Викинг режими фаоллаштирилди", - дея Холанд изоҳ қолдирди сурат остида.
Бугун "Манчестер Сити"ни АПЛ 17-тури доирасида "Лидс"га қарши ўйин кутиб турибди. Мазкур учрашув 28 дан 29 декабрга ўтар кечаси 01:00да старт олади. 
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ