Холанднинг “Сити”дан кейинги клуби маълум қилинди
- 22-март, 16:03
- Zohir Toshxo’jayev
- 0
- Футбол
“Манчестер Сити” ҳужумчиси Эрлинг Холанд инглиз клубидан кетган тақдирда Мадриднинг “Реал” жамоасига ўтиш вариантини кўриб чиқади.
Бу ҳақда Football Insider’ нашрига “Эвертон”, “Астон Вилла” ва “Абердин” клубларининг собиқ бош директори Кит Уайнес маълум қилди.
- Агар Холанд қаергадир ўтса, бу “Реал Мадрид” бўлади. У “Барселона”га ўтади, деб ўйламайман. Ростини айтсам, каталонияликлар уни сотиб ололмайди. Бунинг умуман имконияти йўқ, - деди Уайнес.
Унинг сўзларига кўра, Холанднинг Каталония клубига эҳтимолий ўтиши ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди.
- Мен “Барселона” президенти сайловлари олдидан улар одатдагидек машҳур номлардан бирини олиб чиқиб, “уни клубга олиб келаман” деб мухлислар қўллаб-қувватлашини қўлга киритади, деб ўйлаган эдим. Лекин Холанднинг “Барса”га трансфери амалга ошиши мумкин, деб ўйламайман. Афсус, бу реалликдан узоқ масала, - деди тажрибали мутахассис.
Шу билан бирга, “Манчестер Сити” ўз тўпурари билаг хайрлашишни режалаштирмаяпти ва амалда 2034 йилнинг ярмигача давом этадиган шартнома бор. 2022 йилда клубга ўтганидан бери Холанд 188 та ўйинда 154 та гол урган ва жамоанинг асосий ўйинчиларидан бири бўлиб қолмоқда.