
Хоккей. "Ҳумо" жаҳон чемпиони билан шартнома имзолади (ФОТО)
- 13-январ 2023, 15:24
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Хоккей
Тошкентнинг "Ҳумо" хоккей клуби россиялик марказий ҳужумчи Иван Фишенко билан шартнома имзолади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар тарқатмоқда.
Фишенко 1995 йилнинг 19 июлида таваллуд топган. У Тюмен "Газовик" клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. Иван Россия терма жамоаси таркибида Ёшлар ўртасида жаҳон чемпионлигини қўлга киритган. "Омские Ястребй" таркибида МХЛ чемпиони ва "Югра" таркибида БХЛ чемпиони бўлган. У жорий мавсумни БХЛда Воронежнинг "Буран" клубида бошлади ва 18 та ўйинда 7 (2+5) очкони қўлга киритди.

Иван Фишенко жамоа ҳисобда КХЛда 134та, БХЛда 144та ўйин ўтказган.
Фишенко “Ҳумо” таркибида 26-рақам остида фаолият олиб боради.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ