Хоккей. Бугун Жаҳон чемпионати ғолиби аниқланади!
- 29-май 2022, 17:08
- 0
- Хоккей
Финляндияда бўлиб ўтаётган хоккей бўйича жаҳон чемпионатида финалчилар номи маълум бўлди. Унга кўра, мезбон Финляндия ҳамда хоккей ватани Канада терма жамоалари чемпионлик учун баҳс олиб боради.
Дастлаб, 3-ўрин учун ўйин Чехия ва АҚШ терма жамоалари ўртасида бўлиб ўтади. Ушбу беллашув бугун Тошкент вақти билан 17:20 да старт олади.
Кейин финалда Финляндия ва Канада хоккейчилари музда ғолиблик учун "жанг" олиб боради. Мазкур тўқнашувни бугун 22:20 дан бошлаб томоша қилишингиз мумкин.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ