Хайрулла Ҳамидов: Тухель ПСЖ билан бой берган финали аламини уч-тўрт ҳисса қилиб олмоқда
- 13-феврал 2022, 09:30
- Bekzod Isayev
- 1
- Футбол
Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида "Челси" қўшимча таймлардаги гол эвазига Бразилиянинг "Палмейрес" клубини таслим этиб, мусобақа ғолибига айланди.
Таниқли шарҳловчи Хайрулла Ҳамидов телеграмдаги саҳифасида Тухель финалларда ғалаба қозонаётгани ҳақида гапирди.
- Тухель ПСЖ билан бой берган финали аламини уч-тўрт ҳисса қилиб олмоқда: ЕЧЛ, суперкубок, жаҳон чемпионати (Кейинги ҳафта яна финал...)
Финалларда гол урадиган йигитнинг номи Хаверц. Тўғри, серияда ноаниқ тепиши мумкин, аммо ўйин ичида ҳал қилишга уста.
Табрик, челсичилар! - деди Хайрулла Ҳамидов.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ