
Хави: "Ҳаммамиз шуни хоҳлагандик"
- 6-ноябр 2022, 04:41
- Karim Xudayqulov
- 0
- Футбол
Хави Жерар Пикенинг сўнгги ўйинидан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
Каталония клуби Ла Лига 13-тури доирасида "Альмерия"ни 2:0 ҳисобида таслим қилди. Пике учрашувни асосий таркибда ва жамоа сардори сифатида бошлади:
"Барчамиз учун, айниқса Жерар учун тарихий оқшом. У ажойиб ўйин ўтказди. Ҳаммамиз шуни хоҳлагандик.
Баҳс қанчалик муҳим бўлса, Пике шунчалик яхши ҳаракат қилади. Мен унга "Барса" афсонаси эканлигини айтдим ва биз ундан миннатдормиз", - деди "кўк-анорранглилар" устози.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ