
Хави бош мураббий сифатида илк учрашувини ўтказди
- 22-июл 2019, 14:48
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Футбол
“Барселона” клуби ва Испания терма жамоаси афсонаси Хави Эрнандес бош мураббий сифатида ўзининг дебют учрашувини ўтказди.
Унинг бошқарувидаги Қатарнинг “Ал-Садд” клуби ўртоқлик учрашувида Испаниянинг “Паламос” клубига қарши майдонга тушди ва 1:1 ҳисобида дуранг қайд этди.
Эслатиб ўтамиз, Хави бундан бир неча ой аввал худди шу жамоада футболчилик фаолиятини якунлаган эди. У мураббий сифатида “Ал-Садд” билан 2020 йилгача шартнома имзолаган.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ