Хавьер Мендес: “Ислом Махачев янги вазн тоифасида ҳайратланарли даражада кучли кўринмоқда”
- 17-октябр 2025, 17:32
- Ahmadbek Eshmatov
- 0
- MMA
АКА залининг асосчиси ва машҳур мураббий Хавьер Мендес ўз шогирди Ислом Махачевнинг жисмоний формаси ва тайёргарлигидан ҳайратда қолганини айтди.
“Лагерга бир ойча олдин келганимда Исломни кўриб ҳайратда қолдим. У ҳақиқатан ҳам ажойиб формада эди. Махачевнинг машғулотларини кузатар эканман, унинг қандай ўсаётганига гувоҳ бўлдим. У билан илк спаррингни ўтказганида эса бутунлай лол эдим. У янги вазнга ажойиб тарзда мослашибди”, — деди Мендес "ММА Junkie" You Tube каналига берган интервьюсида.
Маълумот учун, Ислом Махачев илгари енгил вазн (70 кг) тоифасининг чемпиони эди. Бироқ энди у 77 кг да ўзини синаб кўрмоқчи. Агар россиялик 16 ноябрь куни "UFC 322" турнирида Жек Делла Маддалена устидан ғалаба қозонса, ярим ўрта вазнда чемпионга айланади.