
Ханчжоу-2022. Ўзбекистон U-23 терма жамоаси ярим финалда Жанубий Корея билан ўйнайди. Иккинчи жуфтлик ҳам маълум! (Фото)
- 1-октябр 2023, 19:23
- 5
- Футбол
Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида Осиё ўйинлари давом этмоқда.
Футбол бўйича Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси ярим финалга йўл олганидан хабарингиз бор. Жамоамизга ушбу босқичда Жанубий Корея термаси рақиблик қилади. Ушбу беллашув 4 октябрь куни Тошкент вақти билан 17:00 да старт олади.
"Осиё йўлбарслари" чорак финалда мезбон Хитойни 0:2 ҳисобида таслим қилди. Ярим финалнинг яна бир баҳси Гонгконг ва Япония терма жамоалари ўртасида кечади.

Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ