Хамзат Чимаевни ким тўхтата олади? Роберт Уиттакер жавоб берди
- 18-август 2025, 15:08
- Ahmadbek Eshmatov
- 0
- MMA
Австралиялик Роберт Уиттакер ўрта вазнда амалдаги чемпион Хамзат Чимаевни енга оладиган жангчи номини айтди.
"Ҳозирга қадар чечен учун энг қийин рақиб Гилберт Бёрнс бўлди, чунки Хамзат жиу-житсу устаси билан курашишга қийналди. Ўйлашимча, Ренье де Риддерда Чимаевга қарши баҳсда ғалаба қозониш учун яхши имконият эга. Голланд грэпплинг билан шуғулланади, бўйи баланд, жиу-житсудан ҳам анчагина хабари бор”, - деди Уиттакер ўзининг You Tube каналида.
Эслатиб ўтамиз, Хамзат Чимаевнинг профессионал ММА даги рекорди 15-0.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ