Хабиб Нурмагомедовнинг папахалари кимошди савдосига қўйилади
- 22-ноябр 2025, 18:22
- Ahmadbek Eshmatov
- 0
- MMA
Telegram асосчиси Павел Дуров ММА афсонаси Хабиб Нурмагомедовнинг машҳур папахалари кимошди савдосига қўйилишини маълум қилди.
"Хабибнинг анъана, эркинлик ва ҳурмат рамзи бўлган афсонавий папахалари бугун аукционида сотилади. 29:0 рекордга эга жангчи айтганидек, булар оддийгина қимматбаҳо нарса эмас, балки, мазмунли ҳаётнинг бир тасвиридир", - деб ёзди Дуров ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.
Эслатиб ўтамиз, Хабиб Нурмагомедов охирги жангида Жастин Гэтжига қарши октагонга кўтарилиб, 2-раундда сабмишн орқали ғалаба қозонганди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ