Хабиб Нурмагомедовнинг жамоадоши PFL да дебют қилади
- 6-декабр 2025, 18:11
- Ahmadbek Eshmatov
- 0
- MMA
UFC афсонаси Хабиб Нурмагомедовнинг жамоадоши Амру Магомедов PFL промоушенида дебют учрашувини ўтказади. Унга ўша оқшом америкалик Колтон Энглунд рақиблик қилиши белгиланди.
Мазкур тўқнашув 7 февраль куни БААнинг Дубай шаҳрида бўлиб ўтади. Бу ҳақда PFL матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълумот учун, Амру Магомедов профессионал ММАда 8 та жанг ўтказиб, уларнинг барчасида зафар қучган. Энглунднинг рекордида эса 15 та ғалаба ва 4 та мағлубият мавжуд.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ