Хабиб Нурмагомедов: "Қария UFC билан янги шартнома имзолади!”
- 30-август 2025, 11:00
- Ahmadbek Eshmatov
- 0
- MMA
Россиялик аралаш яккакураш жангчиси Тагир Уланбеков (17-2) UFC билан янги шартнома тузди. Бу ҳақда унинг жамоадоши, ММА афсонаси Хабиб Нурмагомедов ижтимоий тармоқдаги саҳифасида хабар берди.
“Қария UFC билан янги шартнома имзолади”, — деб ёзди Хабиб.
Маълумот учун, Уланбеков супер енгил вазн тоифасида ҳаракат қилади. У 2013 йилдан бери UFC, АМC Fight Night Global ҳамда GFC турнирларида иштирок этиб келади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ