
- #Профессионал бокс
- #Шаҳрам Ғиёсов
- #Муроджон Аҳмадалиев
- #Шоҳжаҳон Эргашев
- #Исроил Мадримов
- #Бектемир Мелиқўзиев
WBА'нинг апрель ойи учун янгиланган рейтинги эълон қилинди. Бир қатор боксчиларимиз юқорилади
- 1-май 2021, 15:59
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 1
- Бокс
Бутунжаҳон бокс aссоциацияси (WBА) апрель ойи учун ўз рейтингини эълон қилди. Унга кўра, бир қатор ўзбекистонлик профессионал боксчиларнинг рейтингдаги ўринларида ўзгаришлар бўлди.
Биринчи ўта енгил вазнда (-48,9 кг) Тошкентда ўтказилган бокс оқшомида Муҳсин Кизотани мағлуб этиб, WBА International камарини қўлга киритган Ҳасанбой Дўсматов рейтингга киритилди ва 4-поғонадан жой олди.
Биринчи ярим енгил вазнда (-55,3 кг) Муроджон Аҳмадалиев чемпион сифатида қайд этилган. Ахмадалиев ҳам ўз камарларини Рёсуке Ивасадан омадли ҳимоя қилган эди.
Супер енгил вазн тоифасида (-63,5 кг) WBА International камари соҳиби Шаҳрам Ғиёсов ҳам Аҳмадалиев билан бир кечада Патрисио Моренони мағлуб этган. Мазкур ойдаги рейтингда Ғиёсов 6-ўриндан 3 поғона юқорилаб, 3-ўринни эгаллади. Шоҳжаҳон Эргашев эса ўтган ойдаги каби 8-ўринни сақлаб қолди.
Супер ярим ўрта вазнда (-69,8 кг) Исроил Мадримов ўтган ойдаги каби 1-ўринни сақлаб қолди ва мазкур йўналишда чемпионлик камари учун мажбурий даъвогар бўлиб турибди. Мадримов Тошкентдаги бокс оқшомида Эммани Коломбони мағлуб этган.
Супер ўрта вазнда (-76,2 кг) WBА Continental Americas камари соҳиби Бектемир Мелиқўзиев ўтган ойдаги 15-ўриндан 7-ўринга кўтарилди. Мелиқўзиев ўзининг навбатдаги жангини 19 июнь куни Габриэль Росадога қарши ўтказади.
Яримоғир вазнда (-79,3 кг) Рустам Тўлаганов ўтган ойда 14-ўринда бораётган эди. Аммо Тўлаганов апрель ойи рейтингида кучли 15 ликни тарк этди.
Мазкур рейтингдан бошқа ўзбекистонлик боксчилар ўрин олмаган.