Владимир Кличко: "Жорж Форман ўз номини тарихнинг ёрқин саҳифаларидан бирида қолдирди"
- 26-март 2025, 16:32
- Ahmadbek Eshmatov
- 0
- Бокс
Оғир вазнда собиқ жаҳон чемпиони Владимир Кличко 76 ёшида вафот этган афсонавий боксчи Жорж Форман ҳақида гапирди.
"Жоржнинг вафоти қалбимизда катта бўшлиқ қолдирди. У бокснинг барча ноёб қадриятларини ўзида мужассам этганди. Форман номини тарихнинг ёрқин саҳифаларидан жой эгаллади. Биз уни ҳеч қачон унутмаймиз. Оиласи, дўстлари ва мухлисларига чуқур ҳамдардлик билдирамиз" - деб ёзди украиналик ижтимоий тармоқда.
Аввалроқ, яна бир афсона Майк Тайсон ҳам Форманнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирган эди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ