Винисиус голсиз сериясига чек қўйди
- 1-феврал, 19:00
- Oybek Yo’ldoshev
- 0
- Футбол
Айни дамда Испания Ла Лигаси 22-тури доирасида "Реал" - "Райо Вальекано" баҳси бўлиб ўтмоқда. Беллашувнинг 15-дақиқасида Винисиус Жуниор гол уриб, ҳисобни очди.
Шу тариқа, Винисиус Испания чемпионатидаги узоқ давом этган голсиз сериясига чек қўйди. Бразилиялик футболчи чемпионатда охирги марта 120 кун олдин - 4 октябрда гол урган эди. Унинг бу серияси 13 та ўйиндан иборат бўлди.
Маълумот учун, Винисиус жорий мавсум чемпионат доирасида 21 та беллашувда қатнашиб, 5 та гол урди ва 6 та ассистни амалга оширди.
Ла Лига
vs
Real Madrid won after full-time.Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ