
Виллаш-Боаш ўз аризасига кўра "Марсель"ни тарк этди
- 2-феврал 2021, 20:45
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Футбол
"Марсель" клуби бош мураббийи Андре Виллаш-Боаш жамоани тарк этмоқчи эканини маълум қилди.
“Клубнинг спорт сиёсатига рози эмаслигим сабабли, истеъфога чиқишга ариза ёздим. Мен Марселдан ҳеч нарса истамайман. Менга пул керак эмас”, - деди португалиялик мутахассис.
Мутахассиснинг фикрича, "Марсель" раҳбарияти у билан маслаҳатлашмасдан, "Селтик" футболчиси Оливье Нтчама билан шартнома имзолаган.
43 ёшли Виллаш-Боаш "Марсель"ни 2019 йилдан буён бошқариб келаётган эди. У бунга қадар "Порту", "Челси", "Тоттенхэм" ва "Зенит" клубларида ишлаган.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ