Василий Ломаченкони ММАда тасаввур қила оласизми? Конор МакГрегорнинг бу борадаги фикри ажойиб бўлди
- 23-октябр 2019, 16:31
- Ahmadbek Eshmatov
- 0
- Яккакурашлар
UFC нинг собиқ чемпиони Конор МакГрегор Киевдаги матбуот анжуманида украиналик боксчиларга бўлган муносабати ҳақида гапирди.
“Мен Украина боксининг жуда кучли эканлигидан хабарим бор. Василий Ломаченкони жуда яхши биламан. У ММAда ўзини синаб кўриши керак. Мен унинг бу борада ҳам муваффақиятга эришишига ишонаман.
Усик оғир вазнга ўтиши керак эди. Шундай ҳам қилди. У жуда яхши боксчи. Унинг оғир вазндаги фаолияти жуда қизиқ бўлади ”,- деди МакГрегор.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ