
Вальверде қишда "Барселона"дан айрим футболчиларнинг кетиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди
- 21-декабр 2019, 15:01
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Футбол
“Барселона” клуби бош мураббийи Эрнесто Вальверде қишки трансферлар даврида айрим ўйинчиларнинг жамоадан кетиши мумкинлиги борасида тарқатган хабарларга ўз муносабатини билдириб ўтди.
“Мен чиндан ҳам қўл остимдаги футболчилардан қониқяпман. Қандайдир ўзгаришлар бўлишини кутмаяпман”, - дейди испаниялик мутахассис.
Эслатиб ўтамиз, “Барселона” айни дамда Ла Лига мусобақа жадвалида пешқадамлик қилмоқда.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ