
Вальверде Неймарнинг "Барселона"га қайтиши мумкинлиги борасида ўз фикрини билдириб ўтди
- 10-август 2019, 11:54
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 1
- Футбол
"Барселона" клуби бош мураббийи Эрнесто Вальверде ПСЖ форварди Неймарнинг яна каталонияликлар сафига қайтиши борасида тарқалган хабарларга ўз муносабатини билдириб ўтди.
“Неймарнинг қайтишига келсак, нима бўлишини вақт кўрсатади. Биласиз, у ҳозир бошқа жамоа футболчиси. Мен эса “Барселона” бошқаряпман ва шу боис фақат қўл остимдаги футболчилар ҳақида ўйлайман. Улар яхши футболчилар”, - дейди испаниялик мутахассис.
Эслатиб ўтамиз, Неймар 2013-2017 йилларда “Барселона” сафида тўп сурган ва шундан сўнг 222 млн евро эвазига ПСЖга кўчиб ўтган эди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ