
Валентина Шевченко: "Эҳтимол яна учрашармиз"
- 14-сентябр 2023, 19:05
- Sinov3 Sinov3
- 0
- MMA
Қирғизистонлик собиқ чемпионнинг (23-4) фикрича, фаолиятини якунлаган Аманда Нуньес (23-5) билан учинчи жанг ўтказилиши мумкин.
"Аманда ажойиб жангчи. У ақл бовар қилмайдиган муваффақиятларга эришди, ҳеч ким уни танқид қилишга ва қоралашга журъат қила олмайди. Шунга қарамай, иккинчи жангда ғалаба қозондим, деб ўйлайман.
Нафақат мен, кўпчилик шундай фикрда. Агар у дам олмоқчи бўлса, майли қаршимасман. Эҳтимол, яна учрашармиз", - деди Валентина Шевченко.
Эслатиб ўтамиз, томонлар 2 маротаба тўқнаш келган ва ҳар иккисида ҳам бразилиялик очколар ҳисобига кўра ғалаба қозонган.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ