Универсиада спорт мусобақаларидан ўрин олган дзюдо спорт турининг республика финал босқичи Термиз шаҳрида бўлиб ўтди
- 27-апрел 2025, 15:08
- Oybek Yo’ldoshev
- 0
- Ўзбек спорти
Универсиада спорт мусобақаларидан ўрин олган дзюдо спорт турининг республика финал босқичи Термиз шаҳрида бўлиб ўтди. Мусобақада Қорақалпоғистон республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлар олий талим муассасаларидан 274 нафар талаба-спортчилар иштирок этишди.
Кураш мажмуасида ташкил этилган беллашувда ўғил болалар 7 та вазнда баҳслашган бўлишса, қизлар ҳам 7 та вазн тоифасида ғолиблик учун ўзларининг жисмоний маҳоратларини намойиш қилишди.
Мусобақада умумжамоа ҳисобида:
1-ўринни Бухоро вилояти
2-ўринни Сурхондарё вилояти
3-ўринни Тошкент вилояти жамоаси қўлга киритди.
Юқори савияда ташкил этилган мусобақада ғолиб спотчилар муносиб тақдирланишди. Уларга медал, диплом ҳамда эсдалик совғалар топшрилди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ