Умар Кремлёв Бетербиевга қандай совға тайёрлаган бўлиши мумкин?
- 19-октябр 2019, 11:51
- Ahmadbek Eshmatov
- 0
- Бокс
Россия бокс федерацияси бош котиби Умар Кремлёвнинг таъкидлашича, ташкилот Aртур Бетербиевни Aлександр Гвоздик устидан эришган ғалабаси учун мукофотлайди. Бетербиев украиналик боксчини техник нокаут билан мағлубиятга учратди ва WBC ва IBF камарларини бирлаштирган эди.
"Биз Aртурни бундан кейин ҳам рағбатлантирамиз. Уни Россияда кутмоқдамиз. Aртур ажойиб боксчи, Гвоздикка хеч қандай имконият қолдирмади. Бу чиройли ва ишончли ғалаба эди”,- дея, Кремлёвнинг сўзларидан ТАСС иқтибос келтирмоқда.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ