
Улуғбек Рашитов Осиё чемпионлигини қўлга киритди
- 24-июн 2022, 12:43
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Олимпизм
Жанубий Кореяда таэквондо бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда. -68 кг вазн тоифасида Улуғбек Рашитов финалда иорданиялик Заид Каримга қарши даянга чиқди ва иккала раундда ҳам ғалабага эришиб, Осиё чемпионига айланди!
Рашитов мусобақани нимчорак финалдан бошлади ва фаластинлик Фаҳид Абдулразоқни 2:0 ҳисобида таслим қилди. Шундан сўнг чорак финалда мўғулистонлик Энгболд Буяншагаи, ярим финалда эронлик Дониёл Бозоргишоб ҳам мағлуб этилди – 2:0.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ