UFC собиқ жангчиси: "Илия Топурия "стойка"да Ислом Махачевни эзиб ташлайди"
- 24-апрел 2025, 16:25
- Ahmadbek Eshmatov
- 0
- MMA
UFC собиқ жангчиси Жош Томпсон промоушен юлдузлари Ислом Махачев ва Илия Топурия ўртасидаги эҳтимолий жанг ҳақида гапирди.
"Баҳс "стойка"да ўтишидан қўрқаман. Бу Ислом учун жуда хавфли. Тўғри, у оёқ зарбалари билан Илияни ўзига яқинлаштирмаслиги мумкин, бироқ Махачев рақибининг бўйнидан ушлаб олишга ҳаракат қилганида, унинг ияги очилади. Топурия эса айнан шундай вазиятларни кутади. Илия енгил вазн чемпионини эзиб ташлайди, деб ўйлайман" - деди америкалик "Weighing In" подкастида.
Эслатиб ўтамиз, Махачев охирги жангида Ренато Мойканони 1-раунддаёқ сабмишн орқали мағлуб этганди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ