"UFC Pound-for-Pound" рейтингида яна бир кучли жангчи пайдо бўлди
- 20-август 2025, 11:56
- Ahmadbek Eshmatov
- 0
- MMA
17 август куни бўлиб ўтган "UFC 319" турниридан сўнг "UFC Pound-for-Pound" рейтингида катта ўзгаришлар содир бўлди.
Дрикус дю Плессини мағлуб этиб, ўрта вазнда UFC чемпионига айланган Хамзат Чимаев 10 поғона юқорилаб, 4-ўринга жойлашди. Жанубий африкалик ММА устаси эса 11-ўринга тушиб кетди.
Яна бир эътиборли жиҳат шуки, P4P рейтингига қозоғистонлик Шавкат Раҳмонов ҳам келиб қўшилди ва 15-ўриндан жой олди.
Маълумот учун, навбатдаги UFC турнири 23 август куни Хитойнинг Шанхай шаҳрида ўтказилади. Прелим кард Ўзбекистон вақти билан 12:00, асосий кард эса 15:00 да старт олиши белгиланган.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ