UFC жангчиси Маҳмуд Муродов Самарқанддаги ҳайрия тадбирларида иштирок этмоқда (видео)
- 23-июн 2021, 15:45
- Ahmadbek Eshmatov
- 0
- MMA
UFC ташкилоти билан шартнома имзолаган илк Ўзбекистонлик ММА жангчиси Маҳмуд Муродов ҳозирда ўзининг навбатдаги жангига тайёргарликнинг дастлабки босқичини олиб бормоқда. Шунингдек, у бошқа ҳамюртларимиз билан биргаликда ҳайрли ишларга ҳам қўл урмоқда.
"Бугун биз вақт топиб ёрдамга муҳтож оилаларга ёрдам қўлини чўзиш учун Самарқандга ташриф буюрдик ва оилаларни зарур дори-дармон билан таъминладик. Энг муҳими, бу одамларнинг кўзларида қувончни кўриш ва мен нафақат моддий, балки маънавий жиҳатдан ҳам ёрдам беришдан жуда хурсанд бўлдим. Энди биз Самарқандга тез-тез келиб турамиз ва бу болаларни тез соғайиб кетиши учун қўллаб-қувватлаймиз", - деб ёзади Муродов инстаграм саҳифасида.
Эслатиб ўтамиз, Муродов ўзининг навбатдаги жангини 28 август куни Жералд Мершартга (32-14) қарши ўтказади.