
UFC чемпионининг укаси мазкур промоушенда дебют қилади
- 21-декабр 2024, 19:20
- Ahmadbek Eshmatov
- 0
- MMA
Ярим енгил вазн тоифасида UFC чемпиони Илия Топуриянинг укаси Александр Топурия "UFC 312" турнирида дебют қилади. Бу ҳақда "Eurosport" портали журналисти Алваро Колменеро ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида хабар берди.
Александр(5-1)га австралиялик Коди Хэддон (8-1) рақиблик қилиши кутилмоқда. Баҳс ўта енгил вазн тоифасида ўтказилади.
Маълумот учун, "UFC 312" турнири Австралиянинг Сидней шаҳрида бўлиб ўтиши режалаштирилган..
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ