Уайт Эдвардснинг навбатдаги рақиби кимлигини айтди
- 20-январ 2024, 12:49
- Ahmadbek Eshmatov
- 0
- MMA
UFC раҳбари Дана Уайт ярим ўрта вазн тоифасидаги чемпион Леон Эдвардс(21-3-1 N/C) ўзининг навбатдаги камар ҳимоясини Белал Муҳаммад(23-3-1 N/C)га қарши ўтказишини тасдиқлади.
Уайт TNT Sports телеканалига берган интервьюсида: "Мен бу жанг санаси ва жойини келаси ҳафтада эълон қиламан", – деди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ британиялик ва америкалик "UFC 300" юбилей турнирида учрашиши ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ