U17. Ўзбекистон терма жамоаси бир киши кам бўла туриб, Боливияни мағлуб этди
- 20-июн 2025, 02:44
- Bilolbek Imomov
- 0
- Футбол
U17. Ўзбекистон терма жамоаси бир киши кам бўла туриб, Боливияни мағлуб этди
Ўзбекистон U17 терма жамоаси ўртоқлик учрашувида Боливия билан куч синашиб, 1:0 ҳисобида муваффақиятга эришди.
Учрашувдаги ягона голни 89-дақиқада Азизбек Абдумўминов ўз ҳисобига ёздириб қўйишга муваффақ бўлди. Беллашувнинг 61-дақиқасида эса Асилбек Алиев қизил карточка билан жазоланган ҳолда, майдонни тарк этди.
Вакилларимиз бу тўқнашувдан аввал яна бир назорат учрашувида Чили билан тўқнаш келиб, 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган эди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ