
U-23 Осиё кубоги саралаши. Ўзбекистонга аянчли тарзда ютқазган Афғонистон бу сафар Эронга мағлуб бўлди
- 9-сентябр 2023, 18:55
- 2
- Футбол
23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида Осиё кубоги саралаш босқичи давом этмоқда. Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси жой олган "E" гуруҳида 2-турнинг дастлабки ўйини бўлиб ўтди.
Афғонистон ва Эрон терма жамоалари ўртасида кечган баҳсда форслар йирик 4:0 ҳисобида зафар қучди. Эрон термаси сафида голларга Муҳаммад Ғурбани, Ҳуссейн Гударзи, Оллоёр Сайядманеш ва Муҳаммаджавад Ҳуссейннажад муаллифлик қилди.
Эслатиб ўтамиз, Афғонистон илк турда Ўзбекистонга 1:8 ҳисобида мағлуб бўлганди. Эрон эса Гонгконгни 3:0 ҳисобида таслим қилган.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ