U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон дастлабки турда ғалаба қозониб, гуруҳ пешқадамига айланди
- 7-январ, 20:55
- Muhammadqodir Ruzmatov
- 1
- Футбол
Саудия Арабистони мезбонлик қилаётган 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё кубогининг гуруҳ босқичи учрашувлари давом этмоқда. "С" гуруҳдан ўрин олган Ўзбекистон терма жамоаси биринчи турда Ливанни 3:2 ҳисобида мағлуб этди.
Учрашувнинг 24-дақиқасида Амирбек Саидов ҳисобни очди. Иккинчи таймнинг дастлабки дақиқаларида эса Равшан Хайруллаев орадаги фарқни иккига оширди. 57-дақиқада эса Сардор Баҳромов чиройли гол киритиб, ҳисобни йирик 3:0 кўринишига келтирди. Аммо Ливан футболчиси Шахин Леонардо Фара ҳам ўз ҳисобига гол ёзиб, ҳисобни қисқартирди. Ҳакам томонидан асосий вақтга қўшиб берилган дақиқаларда Шахин яна дарвозамизни ишғол қилиб, дублни расмийлаштирди —3:2.
Шу тариқа, Равшан Ҳайдаров шогирдлари 3 очко билан турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. Гуруҳнинг иккинчи учрашуви Жанубий Корея ва Эрон ўртасида бўлиб ўтди ва ушбу баҳсда ҳисоб очилмади.