
- #Саудия Арабистони
- #Ўзбекистон
- #U23
- #Осиё Кубоги
- #Ўзбекистон U-23
- #Қатар
- #Темур Кападзе
- #Ўзбекистон олимпия терма жамоаси
U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони учрашувини иорданиялик ҳакам бошқаради, у ишлаган баҳсларда ўзбек жамоалари ҳали ютқазмаган!
- 26-апрел 2024, 14:42
- 0
- Футбол
Хабарингиз бор, Қатар яшил майдонларида ўтказилаётган U-23 Осиё кубогининг чорак финалида вакилларимиз Ўзбекистон олимпия терма жамоаси ҳамда Саудия Арабистони терма жамоалари ўзаро куч синашади.
Мазкур ўйинда ишлайдиган расмийлар номи эълон қилинди. Ўзбекистон — Саудия Арабистони учрашувини Аҳмед Фаисал ал Али бошқаради. Аҳамиятлиси, иорданиялик рефери бошқарган учрашувда ўзбек жамоалари ҳали ютқазмаган!
Эслатиб ўтамиз, мазкур баҳс бугун Тошкент вақти билан соат 19:00 да старт олади.

Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ