
U-23 Осиё кубоги. Гуруҳдаги асосий рақибимиз Вьетнам яна ғалаба қозонди!
- 20-апрел 2024, 21:33
- 0
- Футбол
23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё кубоги гуруҳ босқичининг 2-турида Вьетнам олимпия терма жамоаси Малайзияга қарши баҳс олиб борди. Унда вьетнамлик олимпиячилар 2:0 ҳисобидаги ишончли ғалабани қўлга киритди.
Дастлабки голни Ван Кханг киритди. Иккинчи голга эса пенальтидан унумли фойдаланган Мин Кхоа муаллифлик қилди.
Шу тариқа, Вьетнам иккинчи турда ҳам муҳим ғалабани тантана қилди. Ҳозирда улар 6 очко билан пешқадам, Малайзия эса очко тўпламаган ҳолда сўнгги поғонани банд этиб турибди.
АFC Чемпионат U23
vs
Vietnam U23 won after full-time.Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ